ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
ҲИНДИСТОННИНГ “МАККА”СИ

 Ҳиндистоннинг ҳам ўз Маккаси борлиги ҳақида эшитганмисиз? У Ҳайдаробод шаҳрининг кўҳна қисмида, Чорминордан унча ҳам узоқ бўлмаган ерда жойлашган Макка масжиди бўлиб, Ҳиндистондаги энг қадимий ва энг катта масжидлардан бири ҳисобланади. Макка масжидининг қурилиши ғояси Голконд султонлигининг ҳукмдори Муҳаммад Қули Қутб Шоҳга тегишли бўлиб, у 1614 йилда бутун ер юзидаги мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка заминидан парча келтиришга қарор қилади. Шу боис, унинг буйруғи билан Макка шаҳрининг тупроғидан келтирилиб, янги масжид бош дарвозасининг ғиштлари ушбу тупроқдан қуйилади.

 Гранитдан ишланган Макка масжиди бир вақтнинг ўзида 10 минг кишини сиғдира олади. Масжид ҳудудида махсус ҳовуз бўлиб, унда қўлни ювиш мумкин. Унинг ён қисмида иккита тош ўриндиқ бўлиб, асотирларга кўра, унга бир марта ўтирган киши яна албатта ушбу масжидга қайтиб келади.

8612
19.03.2017