ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Рамазон рўзасини тутиш энг қийин кечадиган давлатлар

Британиянинг The Independent газетаси рўза тутиш энг қийин кечадиган давлатлар ҳақида мақола чоп этди. 

Нашрнинг хабар беришича, бу йил чамаси 1,6 миллиард киши рўза ибодатига боғланган. Бу эса дунё аҳолисининг 22 % ини ташкил этади. Ёз ойларида баъзи мамлакатларда, жумладан Лапландия, Финляндия, Швеция сингари давлатларда қуёшнинг доимий туриши кузатилади. Бу эса, қуёш баъзи ҳоллардагина бир соатга ботишини билдиради. Нашр Рамазон ойида қуёш атиги 55 дақиқа давомида ботиб турувчи шимолий Финляндияда яшовчи оила билан суҳбат ўтказди. “Бизнинг рўзамиз тонгги 1:35 да бошланиб, тунги 12:48 да тамом бўлади. Бу эса рўза 23 соату 5 дақиқа давом этишини билдиради. Бизнинг Бангладешда яшайдиган дўст ва яқинларимиз 20 соатдан ортиқ вақт давомида рўза тутишимизга ишона олмайдилар”, дейди оила бошлиғи Муҳаммад. Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатлардаги мусулмонлар ушбу шароитни мувофиқлаштириб олганлар. Мисол учун, Лапландияда яшайдиган мусулмонлар ўзларига яқин бўлган мусулмон давлати – Туркия тақвимига амал қилади.

 

www.islam-today.ru дан олинди

 

 

8954
03.06.2017