ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Диққат, “Зиё” медиа марказидан хушхабар! Имом Бухорий ҳадислари ўргатилади.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ўзларининг кўплаб маъруза ва чиқишларида буюк аждодларимиз, бутун ислом оламида ҳурмат-ла эътироф этиладиган Имом Бухорий, Имом Термизийдек улуғ зотларнинг асарларини ўрганиш, улардаги ўлмас ғоялардан халқимизни, ёшларимизни кенг ва чуқурроқ хабардор этиш борасида қатор кўрсатмалар бериб келмоқдалар.

Зеро, бу зотларнинг асарлари, энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари бутун мусулмон уммати томонидан Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба деб тан олинган бўлиб, мана, неча асрлардан буён барчани имон ва маърифатга чорлаб келмоқда. “Зиё” медиа марказининг ижодий жамоаси мана шуларни инобатга олган ҳолда, халқимизни бу буюк шахсларнинг асарларидаги ҳадислар билан чуқур таништириб бориш мақсадида янги лойиҳани бошлаш арафасида турибди. “Имом Бухорий сабоқлари” деб номланган мазкур дастурда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий бобомизнинг “Ал-адаб ал-муфрад” яъни “Одоблар хазинаси” номли асарларидаги ҳадислар шарҳи билан юртимизнинг таниқли уламолари, муҳаддис олимлар яқиндан таништириб ўтадилар. Ҳар бир кўрсатувда асардаги 1 та янги ҳадис ўрганилиб, ҳадиснинг умумий мазмуни, ундан олинадиган фойдалар содда ва равон тилда баён этилади. Шу билан бирга, талабаларнинг мавзу юзасидан фикрлари, ҳадисдан олган ибратлари тақдим этилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, кўрсатувнинг биринчи сабоғи “Ота-онага яхшилик қилиш” мавзусидаги ҳадиси шарифга бағишланган.

Кўрсатув “Ўзбекистон” телеканали орқали ҳафтанинг ҳар душанба куни кечки дастурларда эфирга узатилади. Азалдан илм ва маърифатга ошно бўлган халқимизни ушбу дастуримизни кузатиб боришга чорлаб қоламиз ҳамда унинг ҳар бир юртдошимизга манзур бўлишига умид қиламиз.      

 

 

1528
15.01.2018