ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
“Маҳалла – тарбия маскани” кўрсатуви учун анонс

“Зиё медиа маркази” ижодкорлари томонидан тайёрланган навбатдаги кўрсатув “Маҳалла – тарбия маскани” деб номланиб, 2017 йилнинг 22 ноябрь, чоршанба куни соат 20:00 да “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилади.

Кўрсатувда Бухоро шаҳар “Мулла Нарзи” жоме масжиди имом хатиби Бобур Жўраев, “Долзарб мавзу” рукнида Бухоро вилояти бош имом хатиби Мансурхон Нуруллаев, “Бир ҳадис шарҳи” билан Абдулатиф Аллоқуловлар иштирок этадилар. Шунингдек, кўрсатув сабаб юртимизнинг гўзал ва обод маҳаллаларига ташриф буюрган Тошкент ислом университети талабаларининг ҳадис ва ҳикматлар асосидаги фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

Маҳалла – қадриятлар ва анъаналар бешигидир. У бизга бобомерос одатларимиздан сабоқ беради. Маҳалла – фазилатлар ўчоғи. Энг гўзал хислатларни шу даргоҳдан ўрганамиз. Маҳалла – эзгуликлар қўрғони. Катталарга салом бериш ҳам, атрофни тоза тутиш одатлари ҳам шу масканда шаклланган. У бизнинг отамиз каби ғамхўр, онамиз янглиғ меҳрибон. Илк қадамларимиз изи қолган, аждодларимиз нафаси сингган азиз масканимиз. Қаерда бўлмайлик, уни соғинамиз. Қадрдон маҳалламизга қадам қўйишимиз билан ўзимизни хотиржам ҳис этамиз. Унинг осойишталиги, фаровонлиги дунёдаги жамики неъматлардан-да азизроқ эканини ҳис этамиз. “Маҳалла – тарбия маскани” кўрсатувини кўринг ва гўзал маҳаллаларимиз сари ғойибона саёҳатда бўлинг.

 

 

1266
21.11.2017