ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Умра мавсумига тайёргарлик авжида

Икки муқаддас масжид ходими Қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг буйруғига кўра, Мадинадаги Масжид ан-Набавий ишлари бўйича раёсат навбатдаги Умра мавсумига тайёргарлик ишларини якунлади.

Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, зиёратчиларни қабул қилиш учун ҳозирда масжиднинг барча 100 та эшиклари очиқдир. “Бизнинг мақсадимиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидлари ва унинг таркибига кирувчи иншоотларни Умра мавсуми учун тўлиқ тайёрлашдир. Биз масжид дарвозаларининг очилиши ва назорати, масжид ичкариси ва атрофининг тозалигини сақлаш масаласидан тортиб, саломатлик жиҳатидан имконияти чекланган ва кекса ёшдаги кишиларни махсус ногиронлик аравалари билан таъминлаш ҳамда адашиб қолганларга кўмак кўрсатишгача бўлган барча нарсалар устида бош қотирдик”, дейди раёсат раисининг ўринбосари доктор Ал-Убайд. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Умра мавсуми давомида зиёратчилар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом кутубхоналарида сақланадиган барча адабиётлар ва аудиоматериаллардан фойдаланишлари мумкин.  




 

1112
20.11.2017