ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Қуръон боғига марҳабо!

Яқин кунларда Дубайда жуда ажойиб ва ноодатий боғ очилиши режалаштирилмоқда. 

Ушбу боғ Ислом динининг муқаддас манбаси – Қуръони каримга бағишлангандир. Бу ерда мўътабар китобда келган тарихий воқеаларнинг мазмунини тушунтирувчи экспонатлар намойиш этилади. Бундан ташқари, боғга ташриф буюрувчилар Қуръони каримда номи келган меваларнинг илмий жиҳатдан афзаллиги ва тиббий фойдалари ҳақида ҳам билиб олишлари мумкин. Масалан, анжир, банан, жўхори, зайтун, саримсоқ, қовун, бодринг, занжабил, седана, ясмиқ (чечевица) шулар жумласидандир. Шу билан бирга, бу ерда катта оранжерея, кенг саҳро ҳамда Испания жанубидаги машҳур андалус боғларига қиёсан барпо этилган майдонни ўз ичига олган “исломий боғ” ҳам қад ростлайди. Ушбу истироҳат боғининг очилиш санаси ҳали эълон қилинмаган.

www.islam-today.ru сайтидан олинди

 

 

2174
11.09.2017