ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Ҳадиси шариф

   Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан ривоят қилиб айтадики: “Ким Аллоҳ билан учрашмоқни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашмоқни яхши кўргай ва ким Аллоҳ таоло билан учрашмоқни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашмоқни ёмон кўради”.

   Шунда: “Эй Расулуллоҳ, биз ҳаммамиз ўлимни ёмон кўрамиз-ку”, деб айтдилар. “Бу ёмон кўришлик эмасдир. Агар мўмин киши ўлим тўшагида ётган бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳузурида яхшилардан бўлиб қайтишлиги ҳақида ўша бандага хушхабар келади ва унга Аллоҳ дийдоридан яхшироқ бирор нарса бўлмайди ва Аллоҳ ҳам уни учратмоқни яхши кўради. Агар фожир ёки кофир ўлим тўшагида ётган бўлса, Аллоҳ таоло учун ёмонлардан бўлганлиги, ёмонлардан ҳисобланганлиги айтилиб, қўрқитиб, огоҳлантириш келади ва у Аллоҳ билан бўладиган учрашувни ёмон кўради. Аллоҳ ҳам у билан кўришмоқни хоҳламайди”, дедилар Набий (с.а.в.).

 

 

1003
10.10.2018