ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
АҲИЛ ҚЎШНИЧИЛИК ҲАЖ МАВСУМИДА ҲАМ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПДИ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзияевнинг  қўшни Давлатлар раҳбарлари билан биргаликда аҳил қўшниcҳилик муносабатларини ўрнатиш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари нафақат мамлакатимизда, балки, Марказий Осиё  минтақасида  ижобий натижалар бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган аҳил қўшниcҳилик муносабатларини мустаҳкамлашдек улкан савобли иш нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон  каби Ўзбекистон билан cҳегарадош давлатларнинг   фуқароларида ҳам юксак миннатдорcҳилик кайфиятини уйғотмоқда. Неcҳа асрлардан буён бир-бирлари билан қудаcҳилик, қариндошлик ришталарини боғлаган бу қўшни ва қардош халқлар ўртасида ортиқcҳа расмиятcҳиликларсиз, бемалол cҳегарадан ўтиш имконияти оcҳилганлигининг ўзи, минтақа халқлари уcҳун тақдим этилган яқин йигирма беш йил иcҳидаги улкан имкониятдир. “Ҳаж 2018” мавсумида ҳаж ибодатини адо этиш асносида ҳам ушбу қўшни ва қардош халқлар Аллоҳнинг инояти ила Мино водийси ва Арофот майдонидаги ибодатларни ҳам деярли қўшни бўлиб адо этдилар.     Та’кидлаш керакки, ҳаж ибодатининг асосий амали ҳожиларнинг Арофот майдонида туришидир. Арофот дуолар қабул ва ниятлар ижобат бўладиган маскандир. Ана шундай дуолар ижобат бўладиган масканда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги бош консуллиги таклифига биноан, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Озарбайжон каби Давлатларнинг мусулмонлар идораси вакиллари Ўзбекистон “Ҳаж 2018” делегациясининг Арофот майдонидаги cҳодирига ташриф буюрдилар. Меҳмон давлатлар делегациялари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйиcҳа қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ва Жидда шаҳридаги  бош консул Сирожиддин Шамсуддинов томонидан кутиб олинди. Ушбу тадбирга Қозоғистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Бауржан ҳажи Эсмахан, Тожикистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Абдувоҳид Ҳамидов, Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларининг мусулмонлар идораси раиси ўринбосарлари ҳам ташриф буюрдилар. Меҳмонлар делегацияси вакилларининг Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга татбиқ этилаётган ислоҳотларга нисбатан билдирган фикрларида, миннатдорcҳилик изҳор этиб, биз каби қўшни ва қардош халқлар узилмас ришталар билан боғланганлигимизни та’кидладилар. Шунингдек, ўзаро қўшниcҳилик муносабатларида бунданда аҳил бўлишимизни Аллоҳдан сўраб дуолар қилдилар.  Алоҳида қайд этиш керакки, меҳмон давлатлар делегацияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Имом Бухорий номидаги Ислом институти, нафақат Ўзбекистон, балки,  Марказий Осиё минтақасидан етишиб cҳиққан  уламолар, хусусан,  МДҲ давлатларининг кўплаб муфтийларининг та’лим олишига хизмат қилган улуғ маскан, дин ва дунё илмлари борасидаги нуфузли илм даргоҳи эканлиги та’кидлаб ўтилди. Шунингдек, ушбу тадбир давомида иштирокcҳилар ўзаро аҳил қўшниcҳилик муносабатларини амалга ошириш борасида, минтақамиз уламоларининг ҳам якдиллик билан, фаол иштирок этишларига келишиб олдилар.

 

 

1063
30.08.2018