ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Ҳожиларимиз Арофот майдонида

Бугун зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни ҳожиларимиз Мино водийсидаги ибодатларини якунлаб, эрта тонгдан Арофот майдонига соғ-саломат етиб келдилар. 

Таъкидлаш керакки, Арофот майдонида туриш ҳажнинг асосий фарзларидан бири ҳисобланади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом муборак ҳадиси шарифларида “Ҳаж Арафадир” дея таъкидлаганлар. Шунинг учун ҳам Арофот майдонида туриш ҳажнинг асосий фарзи сифатида эътироф этилади.  Қайд этиш жоизки, Арофот майдонида туриш ҳаж амалининг асосий фарз амали бўлиш билан бирга, дуолар қабул ва ниятлар ижобат бўладиган улуғвор маскандир. Арофот майдонида ҳар бир инсон миллати, ирқи, мансаби ва жамиятда тутган ижтимоий мавқеидан қатиъй назар, бир хил либосда ва бир хил мақомда бўлади. Бу ерда ҳожиларимиз зикр, тасбеҳ, Қуръон тиловат қилиб, дуолар билан ибодатларини  адо этадилар. Ҳожилар ўз ибодатларини шом вақти кириб келгунга қадар давом эттирадилар. Шом вақти кириб келгандан сўнг ҳожиларимиз Арофот майдонидаги ибодатларини ниҳоясига етказиб, Муздалифа майдони томон йўл оладилар. Бизни кузатишда давом этинг.

 

 

1022
20.08.2018