ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Ҳожиларимиз Мино водийсига етиб келдилар

Бугун зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳожиларимиз энди ҳажнинг асосий амалларини адо этишга киришдилар. 

Юртдошларимиз эрта тонгда Мино водийсига соғ-саломат етиб келдилар. Мино водийсида ҳожиларимизни ишчи гуруҳ ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат “Ал-Ҳидоя” вакиллари кутиб олдилар. Таъкидлаш керакки, бу ерда ҳожиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган. Айни пайтда ҳожиларимиз Мино водийсида ўз ибодатларини тўла-тўкис адо этмоқдалар. Ҳожиларимиз бу ерда бир кун тунагач, зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни дуолар қабул бўладиган маскан Арафот манзили томон йўл оладилар.

 

 

751
19.08.2018