ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Жиззах вилояти зиёратчилари Маккада

Куни кеча Жиззах  вилояти зиёратчилари Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага соғ-саломат етиб келдилар. Зиёратчиларимизни Макка шаҳрида жойлашган “Ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида  ишчи гуруҳ ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат вакиллари томонидан анъанага кўра байрамона тарзда кутиб олинди. 

Кутиб олиш тадбирида зиёратчиларимизга зам зам ва Миср Араб Республикасидан келган махсус қандолатчилар томонидан тайёрланган ширинликлар улашилди. Бугун  Жиззах  вилоятидан ташриф буюрган зиёратчилар  билан Ўзбекустон мусулмонлар идораси  Жиззаҳ вилояти  вакиллиги мутасаддилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида  Жиззах  вилоятининг Зомин тумани бош имом-хатиби Аброр Равшанов ҳаж мавсумида кўпроқ дуо қилиш лозимлиги, авваламбор, Юртимиз тинчлигининг бардавом бўлиши ва халқимиз ҳаётини бунданда фаровон бўлишини сўраб дуолар қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, дуо қилишнинг фазилатлари қоидалари ҳақида ҳам тўлиқ маълумот бериб ўтди. Шунингдек, зиёратчилармиздан Зомин туманида истиқомат қилувчи  Ялгош Абдураҳмонов ҳам сўзга чиқиб, меҳмонхонада яратилган барча шароитлар учун миннатдорчилик билдириб ўтди. Таъкидлаш керакки, зиёратчиларимиз Ватанга қайтгач албатта маҳаллада, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, оилалар мустаҳкамлиги учун фаол бўлишлари ва ёшлар тарбияси ва маънавиятини янада бойитиш, ёшларни илмга ва касб эгаллашга тарғиб қилиш ишларида наъмуна бўлишларини айтиб ўтишди.

 

 

803
11.08.2018