ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Зиёратчиларимиз учун байрам дастурхони ёзилди

Бугун муборак жума айёми муносабати билан Ҳаж - 2018 ишчи гуруҳи  ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат “Ал-Ҳидоя” вакиллари иштирокида зиёратчиларимиз учун байрам дастурхони ёзилди. 

Ушбу тадбирда Ўзбекистон  мусулмонлар идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов иштирок  этди. Ушбу тадбирда Миср Араб Республикасидан келган махсус қандолатчилар томонидан турли ширинликлар тайёрланиб, зиёратчиларимизга тортиқ қилинди. Шунингдек, ушбу байрам тадбири давомида зиёратчиларимизга Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат “Ал-Ҳидоя” вакилларининг ҳадиялари  ҳам улашилди. Зиёратчиларимиз кўрсатилган бундай эътибордан ниҳоятда мамнун эканликларини изҳор қилиб, ишчи гуруҳ раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар.

 

Макка шаҳридан

 

 

 

774
10.08.2018