ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
“Эътиқод мусаффолиги йўлида”

“Зиё медиа маркази” ижодкорлари томонидан тайёрланган “Эътиқод мусаффолиги йўлида”  деб номланган кўрсатув бугун 2018 йилнинг 10 август – жума куни соат 21:30 да “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилади.

Кўрсатув суҳбат тарзида тайёрланган бўлиб, унда Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Илҳом Бекмирзаев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков иштирок этадилар. Дастурни “Манбалар хазинаси” мудири Муҳаммадсиддиқ Усмонов олиб борадилар.

Кўрсатувда бир қатор қизиқарли лавҳалар, жамиятда учраб турадиган ҳолатлар саҳналаштирилган.

Шунингдек, унда Халқаро ислом академияси талабалари томонидан мавзуга оид далиллар келтирилади.

Кўрсатувни томоша қилинг, эътиқод борасидаги муҳим маълумотлар билан танишинг!

 

 

573
10.08.2018