ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Ҳожиларга яратиб берилган шарт-шароитлар

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, зиёратчиларимиз Маккаи Мукаррамадаги зиёрат ҳамда ибодатларини  эмин эркин давом эттирмоқдалар. 

Ишчи гуруҳ раҳбарияти бошчилигида “Ҳожиларга хизмат кўрсатиш биз учин шараф” шиори остида зиёратчиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган. Шунингдек,  хизмат кўрсатиш даражасини йил сайин ошириб бориш мақсадида ишчи гуруҳ раҳбарияти ташаббуси билан Ҳаж-2018 мавсумида кўплаб янгиликлар амалга татбиқ этилди. Зиёратчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонада ташкил қилинган қирқ кишилик мини стационар зиёратчиларимиз соғлиқлари барқарорлигини таъминлаш учун фаолият юритмоқда. Хусусан, Ҳаж-2018 мавсумида ишчи гуруҳ таркибидаги тиббиёт  ходимлари гуруҳи томонидан тиббий хизмат даражасини ошириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ касалликларни олдини олиш ва бундай касалликларга қарши курашиш мақсадида, бу йил кўплаб қўшимча тиббий хизматлар ташкил этилди. Тиббиёт марказидаги амалга оширилган ана шундай янгиликлардан, бу йил лор, трамматолог, хирург ва ингаляция хизматлари каби янги тиббий хизматлар ташкил қилинди. Алоҳида қайд этиш лозимки, зиёратчининг тиббий ҳолати касалхонада даволанишни талаб этадиган ҳолатлар учун таржимонлар гуруҳи ҳам ўз фаолиятини бошлади. Зиёратчиларимиз эса, яратилган бундай қулай шароитлардан ниҳоятда мамнун эканликларини изҳор қилмоқдалар.

 

 

520
10.08.2018