ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
“Қўшничилик – минг йилчилик”

“Зиё медиа маркази” ижодкорлари томонидан тайёрланган “Қўшничилик – минг йилчилик” деб номланган кўрсатув 2018 йилнинг 1 август – чоршанба куни соат 21:30 да “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилади.

Дастурда “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжиди имом-хатиби Эргаш домла Мирзаевнинг динимиз манбалари асосидаги суҳбатларини тинглашингиз мумкин.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласи раиси Манзура Валиева юртимизда маҳалла бўлиб яшаш, қўшничилик ҳақида маълумот бериб ўтадилар.

Кўрсатувда бир қатор қизиқарли лавҳалар, маҳаллаларда, қўшнилар ўртасида рўй бериши мумкин бўлган ҳолатлар саҳналаштирилган.

Шунингдек, унда Халқаро ислом академияси талабалари томонидан мавзуга оид маълумотлар келтирилади.

Кўрсатувни томоша қилинг, қўшничилик ҳақлари ҳақидаги лавҳалардан ибрат олинг!

334
01.08.2018