ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Мадина шаҳридаги Ўзбекистонлик талабалар билан учрашув

Жорий йилнинг 29-июл куни Мадина шаҳридаги “Жавҳарат Ал-Рашидин” номли меҳмонхонада Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Мадина  Ислом университетида таҳсил олаётган бир гуруҳ Ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.  

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, охирги икки йил давомида диний-маърифий соҳада амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар билан талабаларни таништириб ўтди. Ушбу ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизда ташкил этилаётган диний таълим муассасаларида келгусида ўз мутахассисликлари бўйича фаолият юритишлари имконияти мавжудлиги ҳақида, талабаларга айтилди.

 

Шу билан бирга, уларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

 

Хусусан, учрашувда талабалар томонидан Мадина шаҳридаги Ислом университети дипломининг ностерификация ҳақида берилган саволларга ҳам аниқлик киритилди.

 

 

 

638
31.07.2018