ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Савол ва Жавоблар
Тиловат саждаси

 

Савол: Қуръондаги сажда оятлари ўқилганида сажда қилиш вожиблигини биламан. Аммо тиловат саждаси қандай қилиниши ва унда қайси дуо ўқилишини билмайман. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

 

Жавоб: Сажда оятини ўқиган ёки эшитган одам бир бор сажда қилиши вожибдир. Тиловат саждасини қилиш учун ҳам, намоз ўқиш учун шарт бўлган нарсалар шартдир.

Тиловат саждасини қилганда қўл кўтарилмайди. Бир такбир (Аллоҳу акбар) айтиб, саждага борилади ва уч бор “Субҳана Роббиял аъло” дейилади. Сўнг яна бир такбир айтиб, бош кўтарилади.

Тиловат саждасида ташаҳҳуд дуоси ўқилмайди ва икки ёнга салом берилмайди.

Саждадан сўнг истаганича дуо қилиш ё бу дуони ўқиш мумкин: “Сажжадту лир Роҳман ва аманту бир Роҳман. Фағфирли зунуби, я Роҳман”.

 

Муфтий Усмонхон Алимов

“Сўраган эдингиз...”