ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Савол ва Жавоблар
Қаерда намоз ўқиш макруҳ?

 

Савол: Қандай жойларда намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади?

 

Жавоб: Қатнов йўли устида, молхона, ахлатхона, қассобхона (қушхона), ғуслхона, ҳаммом, қабристон каби жойларда ва Каъба томида намоз ўқиш макруҳдир. Яйлов, бўйра, гилам каби нарсалар устида намоз ўқишнинг зарари йўқ.

                                                                                                      “Оламгирия”, “Қозихон”

Шайх Абдулазиз Мансур “Минг бир фатво” китобидан олинди.