ЗИЁ РАДИОСИ
Расмий диний-марифий Интернет манзили
Савол ва Жавоблар
Аҳмад Яссавий ҳақида

 

Савол: Аҳмад Яссавий нима учун олтмиш уч ёшида ер остида чиллахона қаздириб, қолган умрини ўша ерда ўтказган?

 

Жавоб: Манбаларда келтирилишича, у улуғ шайхул машойих Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам) олтмиш уч ёшида дунёдан ўтганлари учун, у зотга бўлган кучли муҳаббатлари туфайли, бу ёшдан кейин ер юзида яшашни ўзларига маъқул кўрмаганлар ва ер остидан чиллахона қаздириб, қолган умрини ўша ерда тоат-ибодат ва  зикру тафаккур билан ўтказганлар.

 

Усмонхон Алимов

“Сўраган эдингиз...”