ҚАЙТИШ

  

 

Зиёратчилар белгиланган куни гуруҳ раҳбар-ларининг ҳамроҳлигида автобусларга ўтириб, Жидда томон сафар қиладилар. Аэропортда улар чегара ҳамда божхона расмиятчиликларини бажаргач, Тошкент сари йўл оладилар. Жидда ва Тошкент аэропортларида шошмасдан, тиқилинч қилмай, жанжал ва асаббузарликларга берилмасдан, тайёраларга чиқиш ва тушишда ниҳоятда эҳтиёт бўлиб, барча билан муомалада мулойимликни тарк этмасликни маслаҳат берамиз.

Аллоҳ таоло барчанинг ибодатини қабул қил­ган бўлсин!

Муҳтарам зиёратчилар, Сиз Маккада Аллоҳнинг меҳмонидирсиз, намозни адо этинг, Аллоҳга ибодат қилинг. Турар жойингиздан узоққа кетиб қолманг, ўзингизни қуёшга олдирманг.

Ҳамма фарз намозларни узр бўлса, Ҳарамда адо этишингиз шарт эмас, турган жойингизга яқин масжид жамоатига қатнашсангиз ҳам бўлаверади.

Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда видео ва суратга олишдан сақланинг. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ташқи ишлар ҳамда Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликларининг 2017 йилда қабул қилинган талаб­ларига кўра, Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки Ҳарам масжидлари ҳудудида зиёратчилар томонидан видеокамера, телефон ёки бошқа тасвирга олиш жиҳозларида видео ва суратга олиш тақиқланади. Ушбу ҳолат юз берган тақдирда икки Ҳарам масжидлари ходимлари томонидан суратга ва видеога олиш жиҳозлари мусодара қилинади.

Ўзингизни ибодатдан бошқа нарса билан овора қилманг, нима учун келганингизни унутмаган ҳолда ибодатингиз билан машғул бўлинг.

Яшаб турган хонангизни озода сақланг. Хона ичида таом пиширманг ва чой қайнатманг. Таомни хонада сақламанг. Сувни исроф қилманг, чунки сув ташиб келтирилади. Ҳаммом ичига ва унитазга турли идишлар, латта, қоғоз ва бошқа нарсаларни ташламанг.

Кўчада юрганингизда йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилинг.

Сарф-харажатни камроқ қилинг, кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Шунинг учун пулингизни турли совға ва ҳадяларга сарфлаб қўйманг.

Соғлиғингизга эътибор беринг. Бедорлик, кўп юриш ва чарчашлардан сақланиб, ибодатга куч тўпланг.

Аҳли оилангиз соғ-саломат қайтишингизга интизор бўлиб турибди. Турли муаммолар, йўл тўполонлари ва издиҳомлардан узоқда бўлинг.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан қўйилган талабларга қатъий риоя қилинг:

– багажга топшириладиган юк 25 кг.дан, замзам суви 5 литрдан ошмаслиги керак;

– самолёт салонига ўзи билан олинадиган қўл юки 8 кг.дан ошмаслиги керак;

– замзам сувини самолёт салонига олиб ки­риш тақиқланади;

– юкингизнинг умумий оғирлиги ҳадя сифатида бериладиган 5 литр замзам суви ва 8 кг. қўл юки билан қўшганда 38 кг.дан ошмаслиги талаб этилади;

– белгиланган миқдордан ошган ҳар 1 кг. юк учун 10 АҚШ долларидан тўланади.

 

Қуйидаги телефон рақамларини унутманг:

 

1. Жиддадаги Ўзбекистон Республикаси
Бош консулхонаси: 607–72–50

 

2. Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга чи­қиш коди 009–9871(2) Ҳаж, Умра ва меҳмон-хона хизматлари:

 

3. Ўзбекистонлик умра зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи «ал-Ҳидоя» ширкати телефон рақами: +966500016464, +966500097474