МУҚАДДИМА

بسماللهالرحمنالرحيم

 МУҚАДДИМА

 

 

 

Яратганга шукрлар айтамизки, юртдошларимиз муборак Ҳаж ва Умра сафарларига бориш шарафига муяссар бўлмоқдалар. Шу боис ушбу сафарлар билан боғлиқ айрим мулоҳаза ва йўл-йўриқлар билан таништиришни ният қилдик.

Умра сафарига тайёрланар экансиз, ушбу қўл­ланма билан батафсил танишиб чиқишин­гиз­ни тавсия қиламиз. Ўйлаймизки, бу қўлланма муборак Умра амалларини бажаришда сизга ёр­дам беради ва сафар давомида ҳамроҳингиз бў­лади.

Аллоҳ сизни Умра сафарига танлагани муборак бўлсин.