МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИ

 

Мадинаи мунаввара ва хусусан, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак масжидлари зиёратининг фазли ҳақида кўплаб ҳадислар келган.

صلاةفيمسجديهذاخيرمنألفصلاةفيماسواهإلاالمسجدالحرام

«Солатун фий масжидий ҳаза хойрун мин алфи солатин фийма сиваҳу иллал Масжидал ҳаром».

Яъни «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир, фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно». Чунки Масжидул Ҳаромдаги бир намоз бошқа оддий масжидлардаги юз минг намозга тенгдир.

Зиёратчи, аввало, гуноҳларига тавба қи-либ, кейин зиёратга отланади. Йўлда доимо Расулуллоҳ (с.а.в.)га салавот ва дурудларни айтиб боради. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг масжидларига киришдан олдин ғусл қилиб, ўзига хушбўй нар­салардан сепиб, энг яхши, тоза кийимларини кийиб боради. Муборак масжидга етганда ўнг оёғи билан киради ва кириш пайтида араб тилини  яхши талаффуз эта олса, араб тилида, тили яхши келмаса, она тилида махсус дуоларни ўқийди. Киришда шундай деб киради:

بسماللهوالصلاةوالسلامعلىرسولالله

«Бисмиллаҳи вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ».

Яъни «Аллоҳнинг номи билан Расулуллоҳга салавот ва саломлар айтаман».

Сўнгра қалбидаги энг яхши дуоларни қилиб, Равза сари юради. Расулуллоҳ (с.а.в.):

مابينبيتيومنبريروضةمنرياضالجنة

«Ма байна байтий ва минбарий  ровзатун мин риязул жанна».

Яъни «Уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор», деганлар.

Шунинг учун Равзада икки ракъат намоз ўқиш афзалдир.

Кейин ниҳоятда одоб билан, оҳиста Расулул-лоҳ (с.а.в.)нинг қабрлари томон юрилади. Қабри шарифга юзланиб туриб, тўғрисига келганда:

السلام عليك يا رسول الله، السلام عليك يا خير خلق الله، السلام عليك يا سيد المرسلين، السلام عليك يا إمام المتقين، أشهد أنك قد بلغت الرسالة، و أديت الأمانة و نصحت الأمة

«Ассалому алайка я Росулаллоҳ ва роҳматул-лоҳи ва барокатуҳ!»«Ассаламу алайка я хойро холқиллаҳ!» «Ассаламу алайка я саййидал мурсалин!» «Ассаламу алайка я имамал муттақин!» «Ашҳаду аннака қод баллағтар рисала ва аддайтал амана ва насоҳтал умма», дейилади.

Расулуллоҳ (с.а.в.)га салом бериш улкан бахт ва саодатдир. У зот ҳадиси шарифда: «Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан», – деганлар.

Сўнгра бироз юрилиб, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а)нинг қабрларига рўбарў бўлинади. У кишига ҳам салом берилади:

السلامعليكياخليفةرسولاللهالسلامعليكياصاحبرسولاللهوأنيسهفيالغارورفيقهفيالأسفاروأمينهعلىالأسرارجزاكاللهعناأفضلماجزىإماماعنأمةنبيه, السلامعليكورحمةاللهوبركاته

«Ассаламу алайка я холифата росулиллаҳ!»

«Ассаламу алайка я соҳиба росулиллаҳ ва анисаҳу фил ғор. Ва рофиқоҳу фил асфар. Ва аминаҳу алал асрор. Жазакаллоҳу анна афзола ма жаза имаман ан уммати набиййиҳи!»

«Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва ба­рокатуҳ!»

Яна юриб, ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.)-нинг қабрларига рўбарў келинади ва салом берилади.

السلامعليكياأميرالمؤمنين،السلامعليكيامظهرالإسلام! السلامعليكيامكسرالأصنام! السلامعليكورحمةاللهوبركاته

«Ассаламу алайка я амирал муъминийн!» «Ассаламу алайка я музҳирол ислам!» «Ассаламу алайка я мукассирол аснам!» «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!»

Кейин қиблага қараб, кўнгилдаги дуолар ихлос билан ўқилади. Зиёратчи Мадинада фарз намозларини жамоат билан Ҳарами шарифда адо этади. Равзаи мутаҳҳарада кўпроқ нафл намозлари ва Қуръон ўқилса, салавот ва дурудлар айтилса, мақсадга мувофиқ.

Макка Ҳарамига нима жорий қилинган бўлса, Мадина Ҳарамига ҳам ўша нарсалар жорий этилган. Шунинг учун ҳайвонларни овлаш, ўсимликларни кесиш каби амаллардан сақланиш керак.

Қубо масжидини ҳам зиёрат қилиш савобли ишлардан, чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким уйида таҳорат қилиб, Қубо масжидига келиб намоз ўқиса, умранинг савобини олади», – деганлар.

Шунингдек, Мадинадаги саҳобалар дафн этилган Бақиъ қабристони, Уҳуд тоғи этагига кўмилган шаҳидлар ва ҳазрати Ҳамзанинг қабрини ҳам зиёрат этиш фазилатли амаллардандир.

Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни ҳамиша зиёрат қилганлар. Зиёрат вақтида:

السلامعليكمدارقوممؤمنينإِِنَّاإنشاءاللهبكملاحقوننسألاللهلناولكمالعافية

«Ассаламу алайкум дора қовмин муъминийн, инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун. Насъалуллоҳа лана ва лакумул афияҳ», деб дуо ўқилади. Яъни: «Ассалому алайкум, мўминлар қавми! Иншоаллоҳ, биз ҳам сизларнинг ёнингизга бориб қўшиламиз. Ўзимизга ва сизларга Аллоҳдан офият сўраймиз».

Мадинаи мунаввара зиёратидан сўнг Маккаи мукаррамага жўнаб кетиш учун тайёргарлик кўрилади. Зиёратчилар меҳмон­хонанинг ўзида покланиб, ғусл қилиб эҳромни боғлаб оладилар, сўнг автобусларга ўтирадилар. «Зул ҳулайфа» (Ми­йқот) деган жойга келиб, у ердаги масжидда икки ракат намоз ўқиб, умра қилиш учун ният қилинади ва талбия (лаббайка) айтилади.