ҲАРАМИ ШАРИФГА КИРИШ

 

Меҳмонхонага жойлашиб, таҳоратларни янгилагач, гуруҳ раҳбарларининг ҳамроҳлигида махсус ажратилган автобусларга ўтириб, Масжидул Ҳаромга йўл олинади. Агар имкон бўлса, Масжидул Ҳаромнинг Бобус-салом дарвозасидан, имкон бўлмаса киришга қулай бошқа дарвозасидан ўзини хоксор тутган ҳолда, талбия айтиб кирилади. Каъбатуллоҳга нигоҳ тушиши билан «Аллоҳу акбар» деб такбир айтилади ва «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб таҳлил айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади:

 

اللهمزدهذاالبيتتشريفاوتعظيماوتكريماومهابةوبرا،وزدمنشرفهوكرمهممنحجهاواعتمرهتشريفاوتعظيماوتكريماومهابةوبرا

 

«Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳабатан ва бирран ва зид ман шаррафаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу ва иътамараҳу ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳаббатан ва биррон», – яъни «Эй Аллоҳ, ушбу Байтинг шарафи, улуғлиги, ҳурмати ва яхшилигини зиёда қил.Ҳаж ва умра қилувчилардан ким уни шарафласа ва улуғласа, ўшанинг ҳам улуғланиши, шарафи, ҳурмати, ҳайбати ва яхшилигини зиёда қил». Сўнг:

اللهمأنتالسلامومنكالسلام،حيناربنابالسلام

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам ҳаййина роббана бис салам»

Яъни: «Эй Аллоҳ, Сен Салом (номли зот)сан ва салом Сендандир, бизни салом билан ёд эт»  деган дуони ўқийди.